DAVLAT TEST MARKAZI

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi

DAVLAT TEST MARKAZI

Apostil

Savol: Апостиль қўйиш учун ҳужжатлар қайси кунлари қабул қилинади ва қачон олиб кетиш мумкин?
Javob:

Апостиль қўйиш учун ҳужжатлар ҳафтанинг чоршанба, шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 10-00 дан 13-00 гача қабул қилинади. Тайёр бўлган ҳужжатлар хафтанинг чоршанба, шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 10-00 дан 17-00 гача ариза берган шахсларга қайтариб берилади.

Savol: Апостиль қўйиш муддати қанча?
Javob:

 

Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) ҳужжат чиқадиган ташкилотнинг муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлмаган тақдирда ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 5 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) расмий ҳужжат чиқадиган ташкилот муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлган тақдирда расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати 20 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Savol: Апостил қўйиш учун ҳужжатни унинг эгасидан бошқа шахс топширса бўладими?
Javob: Расмий ҳужжатни тақдим этган исталган шахс ариза берувчи ҳисобланади.
Savol: Апостил қўйиш учун неча сўм давлат божи тўланади?
Javob: Апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Ариза берувчи берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Savol: Апостил қўйиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
Javob: Расмий ҳужжатлар апостиль қўйиш учун асл нусхаларда ёки ариза берувчининг хоҳишига кўра нотариал тасдиқланган нусхаларда қабул қилинади.
Savol: Апостил қандай ҳужжатларга қўйилмайди?
Javob: Апостиль: чет элда Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган ҳужжатларга; тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган ҳужжатларга; паспортга, ҳарбий билетга қўйилмайди.
Savol: Апостиль нима дегани?
Javob:

Апостиль — ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь)га мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.

Pochta xizmati

Yangiliklar taqvimi
Yanvar 2017
 
DuSeChPaJuShYa
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          
TASHRIFLAR TAHLILI
Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi
Система Orphus
Obuna
Siz bizning yangiliklarga a`zo bo`lishingiz mumkin

Obuna bo`lish
Murojaat
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 312
Yakunlangan 303
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 6
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 375
Yakunlangan 375
(26.12.2016 yil holatiga)
SAHIFA O'LCHAMI
AXBOROT RESURSLARI
So'rovnoma
So'rovnoma