DAVLAT TEST MARKAZI

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi

DAVLAT TEST MARKAZI

Nostrifikatsiya

Savol: Ekspert komissiyasi tomonidan maxsus sinovlar qanday tartibda belgilanadi?
Javob:

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2000 yil 25 iyuldagi 283-sonli qarori bilan tasdiqlangan “Xorijiy davlatlarda ta'lim olganlik to‘g‘risidagi hujjatlarni tan olish va nostrifikatsiyalash (ekvivalentligini qayd etish) tartibi to‘g‘risida Nizom”ning 24-bandiga asosan, “Ekspert komissiyasi zarur hollarda (ta'lim muassasasining salohiyati va nufuzini mavjud hujjatlar asosida aniqlash imkoni bo‘lmasa, fanlar ro‘yxati va hajmidagi farqlar mavjudligi hamda boshqa hollarda) ayrim ta'lim fanlari bo‘yicha maxsus sinovlar o‘tkazish maqsadga muvofiqligi to‘g‘risida Boshqarmaga taklif kiritishi mumkin.” deb belgilangan.

Sohalar bo‘yicha tashkil etilgan Ekspert komissiyalari tomonidan aksariyat hollarda nostrifikatsiya uchun ariza bergan talabgorlar “O‘zbekiston tarixi” fanidan maxsus sinov topshirish lozimligi belgilanmoqda. “O‘zbekiston tarixi” fani bo‘yicha belgilangan maxsus sinovlar O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta'lim vazirligi tomonidan 2011 yilda tasdiqlangan Namunaviy o‘quv dasturi bo‘yicha tuzilgan test savollari asosida o‘tkazilib kelinmoqda. Quyida mazkur Namunaviy o‘quv dasturi ilova qilinadi.

"O'zbekiston tarixi" fanidan namunaviy dastur

Savol: Xорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг эквивалентлиги тўғрисидаги салбий хулоса қандай ҳолларда қабул қилинади?
Javob:

 

 Xорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг эквивалентлиги тўғрисидаги салбий хулоса қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин:

-              хорижий  давлатларда  профессионал  маълумот  тўғрисида ҳужжат берадиган  таълимнинг умумий  меъёрий  даври  (тўлиқ   ўрта  маълумот олингандан кейин) Ўзбекистон Республикаси таълим стандартларида  назарда тутилган даврдан бир йилдан кам бўлса;

-              таълим  тўғрисидаги  ҳужжат  берилган  мамлакатда  унинг эгасига Ўзбекистондагига қараганда кам  академик ва (еки)  профессионал ҳуқуқлар берилган бўлса (масалан, ҳужжат эгаси олий ўқув юртларига,  магистратура еки  докторантурага   кириш,  профессионал   фаолият  билан   шуғулланиш ҳуқуқига эга эмаслиги);

-                    маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса.

 
Savol: Xорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялашда махсус экспертиза қандай амалга оширилади?
Javob:

 

Xорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялашда ушбу давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тан олингандан кейин уларнинг Ўзбекистон Республикаси  давлат таълим стандартларига мослиги аниқланади.

Эквивалентликни  қайд  этиш  жараёни  махсус  экспертиза  орқали ўтказилади.

     Махсус экспертиза  қуйидагиларни ҳисобга олган  ҳолда амалга оширилади:

-              ўқув режалари ва дастурларининг мазмуни ҳамда мувофиқлиги;

-              кириш синовларининг мавжудлиги;

-              имтиҳонлар ва синовлар тизими;

-              таълим олувчининг ўқиш  давридаги баҳолари (эришган  натижалари, рейтинги, ўзлаштириши);

-              ўзлаштирилган фанлар ҳажми (фанларнинг номи ва соатлар миқдори);

-              амалиетнинг мавжудлиги ва унинг давомийлиги;

-              якуний малака  аттестациясининг мавжудлиги ва даражаси;

-              битирув малака ишининг мавжудлиги;

-              қўшимча таълимнинг мавжудлиги.

Олинган билимлар ва тажриба якуний тайёргарлик нуқтаи назаридан ўқув режалари ва таълим  услубиятида  бўлиши  мумкин бўлган фарқларни эътироф этган ҳолда баҳоланади.

 
Savol: Сиртқи шаклда ўқиб олинган дипломлар нострификация қилинадими?
Javob: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 294-сонли қарорига биноан 2004-2005 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг сиртқи бўлимларига талабалар қабул қилиши тўхтатилган. Шу муддатдан кейин сиртқи шаклда ўқишга кириб олинган дипломлар нострификация қилинмайди.
Savol: Ҳужжатларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш қанча муддатда амалга оширилади?
Javob: Ариза берувчининг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб бир ой. Лекин, ўқув режаларидаги тафовутларни топшириш ёки махсус синовлардан ўтиш муддати юқорида назарда тутилган муддатга кирмайди.
Savol: Қандай ҳужжатлар тўғридан-тўғри нострификация қилинади?
Javob:

 

Кооперация ва (ёки) мақсадли ўқитиш («Умид» жамғармаси тавсияси билан, давлатлараро битимлар орқали ва бошқалар) асосида хорижий давлатларнинг таълим тўғрисидаги олинган ҳужжатларини тан олиш ва нострификациялаш тўғридан-тўғри текширувсиз амалга оширилади ва тегишли ҳужжат расмийлаштирилади. Бунинг учун талабгор кооперация ва (ёки) мақсадли ўқитиш асосида ўқишга юборилганлигини асословчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

Savol: Xорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш учун қандай ҳужжатлар топширилади?
Javob:

Xорижий  давлатларда  ўрта  махсус  ва  олий таълим олганлик тўғрисидаги  ҳужжатларни  тан  олиш  ва  уларнинг эквивалентлигини қайд этиш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

- ариза (ДТМда тўлдирилади):                

-                маълумот  тўғрисидаги  ҳужжат  ва  унинг иловасининг асл нусхаси (ўтилган ўқув курслари ва уларнинг ҳажми, якуний баҳолар, амалиёт,  курс ва  битирув  малака  ишлари  рўйхати,  ўқув жараёнининг бошқа бажарилган талаблари кўрсатилиши лозим);

маълумот  тўғрисидаги  ҳужжат  ва  унинг  иловасининг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган  таржимаси.

Savol: Хорижий давлатларнинг қайси муддатдан бошлаб берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатлари нострификация қилинади?
Javob:

 

Низомда белгиланган тартибга кўра хорижий давлатларнинг таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан  сўнг берилган ҳужжатлари нострификация қилинади.

Savol: Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш тартиби қайси ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатда белгиланган?
Javob: Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги “Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 283-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги Низом”да белгиланган.

Pochta xizmati

Yangiliklar taqvimi
Dekabr 2016
 
DuSeChPaJuShYa
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  
TASHRIFLAR TAHLILI
Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi
Система Orphus
Obuna
Siz bizning yangiliklarga a`zo bo`lishingiz mumkin

Obuna bo`lish
Murojaat
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 312
Yakunlangan 303
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 6
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 375
Yakunlangan 375
(26.12.2016 yil holatiga)
SAHIFA O'LCHAMI
AXBOROT RESURSLARI
So'rovnoma
So'rovnoma