ҳузуридаги Давлат тест маркази
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) мақсадида дипломларини Давлат тест марказига топширган талабгорлар учун эксперт комиссияларининг йиғилишлари ва махсус синовлар қуйидаги муддатларда ўтказилади:
Ўзбекистон тарихи ва мутахассислик фанларидан синовлар 2010 йил 14 март, 11 апрел, 16 май ва 13 июн кунлари Давлат тест марказида бўлиб ўтади.
Махсус синовларда қатнашиш учун аризалар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари (синов бўладиган ҳафтадан ташқари) соат 14-00дан 17-00гача ДТМда қабул қилинади. Манзил: Тошкент шаҳар, Боғишамол кўчаси, 12-уй.
Рўйхатдан ўтишда ва синовга киришда паспорт ҳамда ДТМдан берилган тилхат шахсан тақдим этилади. Рўйхатдан ўтмаганлар синовларга қўйилмайди. Махсус синовлар ўтказиладиган ҳафталарда рўйхатдан ўтказиш амалга оширилмайди.
ЭКСПЕРТ КОМИССИЯЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШЛАРИ
|
Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар |
2010 йил 5 март, 26 март, 30 апрел, 28 май, 25 июн |
|
Қишлоқ хўжалиги, мухандислик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари |
2010 йил 25 март, 29 апрел, 27 май, 24 июн. |
|
Иқтисодиёт |
2010 йил 24 март, 28 апрел, 26 май, 23 июн. |
|
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот |
2010 йил 23 март, 27 апрел, 25 май, 22 июн. |
|
Ҳуқуқшунослик |
2010 йил 22 март, 26 апрел, 24 май, 21 июн. |
Нострификация жараёнига оид маълумотлар билан Интернетдаги веб-сайтимиз - www.dtm.uz орқали танишишингиз мумкин. Телефонлар: (8-371)-234-46-83., 235-19-14.
ДИҚҚАТ! 2004 йилдан бошлаб сиртқи бўлимда ўқиб олинган дипломлар нострификация қилинмайди. Махсус сиртқи бўлимда ўқиган ўқитувчи талабгорларга улар хорижга ўқишга киришдан олдин ўрта махсус маълумотга ва тегишли таълим тури бўйича 3 йилдан кам бўлмаган амалий педагогик стажга эга бўлгандагина нострификацияга рухсат берилади. Юқоридаги шартлар бажарилмаган ҳолатда талабгорлар синовга қўйилмайди ва дипломлари нострификация қилинмайди.
E-mail: info@dtm.uz