Biz haqimizda | Aloqalar | Qidiruv | POCHTA | gov.uz
o'zb | рус
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi

Davlat Test Markazi

asosiy
TEST NATIJALARI
Qabul rejasi
MBBT Abiturient
Test bo'limi
Abiturientlar diqqatiga
Maktab bo'limi
Meyoriy hujjatlar
Monitoring bo'limi
Nostrifikasiya
O'MKHT
Oliy ta'lim
Raxbar va pedagoglar attestatsiya bo'limi
Tashkiliy bo'lim
Teskari aloqa
Takliflar
Biz haqimizda

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

 Давлат тест маркази

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тест маркази ташкил этиш тўғрисида”ги 258-сонли қарорига асосан “Олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларига абитуриентлар танлаш бўйича Республика маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига айлантирилган.

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 мартдаги “Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 109-сонли қарорига асосан Марказ таркибида Аттестация бошқармаси ташкил этилган.

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 293-сонли қарори билан Марказнинг ташкилий тузилмаси тасдиқланган.

Давлат тест марказининг асосий вазифалари:

  • Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали танлаб олиш, кадрлар тайёрлаш сифати в ўқув жараёни самарадорлиги холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
  •  Абитуриентлар, ўқувчилар, талабалар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларига ва давлат талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш;
  •  Тест синови натижаларининг холисоналиги, ишончлилиги ва адолатлилигини таъминлаш;
  • Узлуксиз таълим тизимида банд бўлган педагоглар, профессор ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
  • Идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, таълим муассасаларини атестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш, таълим муасссаслари рейтингини аниқлаш;
  • Педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича таълим тизими раҳбар органлари ва маҳалий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
  • Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи функцияларини бажариш;
  • Хорижий мамлакатларда берилган таълим  тўғрисидаги ҳужжатларни эътироф этиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш) тартиби амалга оширилишини ташкил этиш ва таъминлаш.

 

 

 

 

 

 

 

 

Saytni ishlab chiqarish «Фантасмагория», 2007
© 2003—2008 DTM, O'zbekiston, Toshkent
Tеlеfоnlаr: (+998 71) 235 19 14      

E-mail: info@dtm.uz

Топ рейтинг www.uz