Biz haqimizda | Aloqalar | Qidiruv | POCHTA | gov.uz
o'zb | рус
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi

Davlat Test Markazi

asosiy
TEST NATIJALARI
Qabul rejasi
MBBT Abiturient
Test bo'limi
Abiturientlar diqqatiga
Maktab bo'limi
Meyoriy hujjatlar
Monitoring bo'limi
Nostrifikasiya
O'MKHT
Oliy ta'lim
Raxbar va pedagoglar attestatsiya bo'limi
Tashkiliy bo'lim
Teskari aloqa
Takliflar
Monitoring bo'limi

Узлуксиз таълим тизимида кадрлар тайёрлаш мониторингини олиб бориш ва сифатини назорат қилиш бўлими

Умумий қоидалар

1. Узлуксиз таълим тизимида кадрлар тайёрлаш мониторингини олиб бориш ва сифатини назорат қилиш бўлими (кейинги ўринларда - Бўлим) Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси (кейинги ўринларда- Бошқарма)нинг таркибий қисми бўлиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат тест маркази тўғрисидаги Низом ва бошқа таълимга оид ҳуқукий-меъёрий ҳужжатлар ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.

2. Ушбу Низомга қўшимчалар киритиш, такомиллаштириш Бўлим таклифига асосан Давлат тест марказининг Илмий-методик кенгаши қарори билан Давлат тест маркази директори ва Бошқарма бошлиғи томонидан амалга оширилади.

Бўлимнинг мақсади ва асосий вазифалари

3. Бўлимнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талаблари асосида ҳамда Давлат тест маркази зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимида кадрлар тайёрлаш мониторингини олиб бориш ва сифатини назорат қилишдан иборат.

4. Бўлимнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

узлуксиз таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув жараёни самарадорлигини холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

таълим ва ўқитиш сифатини, тест баҳолари ва рейтинг балларини холисоналигини текширишни ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлаш;

кадрлар тайёрлаш сифати монитронги тизимини ишлаб чиқиш, уни такомиллаштириш ва амалиётга жорий этишни ташкил этиш;

замонавий ахборот, компьютер ва телекоммуникацион технологияларга асосланган ҳолда кадрлар тайёрлаш сифати мониторинги тизимини узлуксиз таълимнинг барча турларини қамраб олган ягона ахборот макони тизими сифатида ишлаб чиқишни таъминлаш;

Бошқарма бўлимлари билан ҳамкорликда узлуксиз таълим тизимида кадрлар тайёрлаш мониторингини олиб бориш ва сифатини назорат қилиш бўйича меъёрий ҳужжатлар ва услубий асослари (низом, тартиб, йўриқнома, мезон, шакл, жадвал, услубий тавсиянома, дастурлар)ни ишлаб чиқишни ташкил этиш;

республика узлуксиз таълим тизимининг таълим муассасаларини мониторинг тизими билан қамраб олиш, кадрлар тайёрлаш сифати тўғрисида мунтазам маълумотлар олиш, маълумотлар базаларига тўплаш, уларга ишлов ва изоҳ бериш, таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш ва фойдаланиш учун ҳисоботлар тайёрлаш;

таълим муассасаларидан олинган маълумотларнинг таҳлили асосида республика узлуксиз таълим тизимидаги кадрлар тайёргарлиги сифати ва билим даражасини умумий ҳолатини аниқлаш ҳамда ижобий тажрибаларни оммалаштириш;

ҳулосалар асосида таҳлилий маълумотномалар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамаси таълимни бошқарув органлари, истеъмолчилар ва кенг жамоатчиликни узлуксиз таълим тизимидаги кадрлар тайёрлаш сифати бўйича тўлиқ ва ўз вақтида ишончли ахборот билан таъминлаш;

мониторингни олиб бориш ва кадрлар тайёрлаш сифати назорати натижаларини республика даврий матбуоти саҳифалари ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

 

Бўлим ишини ташкил этиш

5. Узлуксиз таълим тизимида кадрлар тайёрлаш мониторингни олиб бориш ва сифатини назорат қилиш масалалари бўйича Бўлим фаолияти Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилган ҳолда Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими вазирликлари хамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик, идоралар ва уларнинг жойлардаги таълимни бошқариш органлари, Бошқарма ҳамда Давлат тест марказининг барча бўлимлари фаолияти билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб борилади.

6. Бўлим Республика ҳудудида идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар фаолият кўрсатаётган барча турдаги таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш мониторингини олиб бориш ва сифатини назорат қилиш жараёнини ташкил этади ва ўтказади.

7. Бўлимга беш йилдан кам бўлмаган илмий-педагогик стажга, услубий тажрибага эга бўлган ва компьютерда мукаммал иш юритувчи шахслар, шунингдек маълумотлар базаларини ишлашини таъминлаш, компьютер программаларини яратиш ва бошқа техник ишларни бажаришга лаёқати бўлган шахслар, бўлим бошлиғи билан келишилган ҳолда, ишга жалб этилади.

8. Бўлим ҳодимлари ўз зиммаларига юкланган вазифаларини сифатли бажариш, ҳуқуқларидан тўғри фойдаланиш, мансаб вазифаларини суистеъмол қилмаслик, ўз фаолиятларида қонунчилик ва давлат манфаатларига тўла амал қилиш учун жавобгардирлар.

9. Бўлим ишларини ташкил этишда бўлим бошлиғи шахсан масъулдир

Бўлимнинг фаолият йўналишлари ва ҳуқуқи

10. Бўлимнинг асосий фаолият йўналишлари:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Махкамасининг кадрлар тайёрлаш сифати мониторинги ва назорати масалаларига оид топшириқларини бажариш;

узлуксиз таълим тизими муассасаларида таълим ва ўқитиш сифатини ,тест баҳолари ва рейтинг балларини холисоналигини текширишни ташкил этиш ва назоратини ўтказиш;

узлуксиз таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув жараёни самарадорлигини баҳоланишини назорат қилиш;

узлуксиз таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифати ҳолати, ундаги ўзгариш йўналишларни ҳамда сифатга таъсир этувчи омилларни аниқлаш бўйича мониторинг изланишларини ўтказиш;

барча турдаги таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини ўтказиш;

шу жумладан ҳар йили 11-синф, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтқазиш;

барча турдаги таълим муассасаларининг рейтингини аниқлаш жараёнида қатнашиш ва ҳулосалар тайёрлаш;

кадрлар тайёрлаш мониторингини олиб бориш ва сифатини назорат қилиш масалаларига оид хорижий мамлакатлардаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга жорий этиш;

республика узлуксиз таълим тизимида ўтказилган кадрлар тайёрлаш мониторингини олиб бориш ва сифатини назорат қилиш натижалари асосида илмий, услубий материаллар тайёрлаш ва чоп этиш.

11. Бўлим ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар, барча турдаги таълим муассасаларидан, иш берувчи корхона ва ташкилотлардан тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар олиш;

кадрлар тайёрлаш мониторингини олиб бориш ва сифатини назорат қилиш борасида белгиланган тартибда шартнома асосида иқтисодий фаолият ҳамда халқаро ҳамкорлик қилиш;

кадрлар тайёрлаш мониторингини олиб бориш ва сифатини назорат қилиш жараёнига олимлар, етук педагог-мутахассисларни жалб этиш;

барча турдаги таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш мониторингини олиб бориш ва сифатини назорат қилиш борасидаги фаолиятини ўрганиш, керакли ҳужжат ва материалларни сўраб олиш, шунингдек белгиланган тартибда ўз ҳуқуқи доирасидаги масалаларни кўриб чиқиш учун уларни таклиф қилиш ва хисоботини эшитиш;

кадрлар тайёрлаш мониторингини олиб бориш ва сифатини назорат қилиш масалалари бўйича Давлат тест марказининг илмий-услубий кенгашида, республика ва халқаро конференция, симпозиум, мажлис ва бошқа анжуманларда қатнашиш.

12. Бўлим, тасарруфида таълим муассасалари бўлган таълимни бошқарув органлари олдида Давлат тест маркази номидан ваколатли ҳисобланади.

Saytni ishlab chiqarish «Фантасмагория», 2007
© 2003—2008 DTM, O'zbekiston, Toshkent
Tеlеfоnlаr: (+998 71) 235 19 14      

E-mail: info@dtm.uz

Топ рейтинг www.uz