Biz haqimizda | Aloqalar | Qidiruv | POCHTA | gov.uz
o'zb | рус
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi

Davlat Test Markazi

asosiy
TEST NATIJALARI
Qabul rejasi
MBBT Abiturient
Test bo'limi
Abiturientlar diqqatiga
Maktab bo'limi
Meyoriy hujjatlar
Monitoring bo'limi
Nostrifikasiya
O'MKHT
Oliy ta'lim
Raxbar va pedagoglar attestatsiya bo'limi
Tashkiliy bo'lim
Teskari aloqa
Takliflar
Oliy ta'lim

«Олий таълим ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш» бўлими ҳақида маълумот

“Олий таълим ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш” бўлими (кейинги ўринларда Бўлим) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тузилмасининг таркибий қисми бўлиб, ўз фаолиятини ЎзР ВМнинг 2004 йил 24 июндаги 293-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низом асосида ташкил этган. Бўлим олий ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаларини аттестацияси ва давлат аккредитациясини ташкил этиш ва ўтказишга масъулдир.

Бўлим томонидан 2006-2008 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 21-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини ҳамда жорий йилнинг 10 апрелида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган олий таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жадвалининг ижросини таъминлаш ишлари ташкил этилди ва бажарилмоқда.

2006 йилда ОТМларини, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларини аттестациядан ўтказишга оид норматив хужжатлар: ОТМ ва кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари, технологияси, йўриқномаси ишлаб чиқилди.

2006 йилнинг 4-чорагида олий таълим муассасалари аттестациясини ўтказишга тайёргарлик ишлари бажарилди, аттестациядан ўтказиш жадвали бўйича 10 та олий таълим муассасаларида аттестация жараёнлари ўтказилди ва тегишли маълумотномалар ва хулосалар тайёрланди.

2007 йилда аттестациядан ўтказиш жадвали бўйича режалаштирилган 17 та олий таълим муассасасида, шунингдек, навбатдан ташқари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида, жаъми 18 олий таълим муассасасида аттестация ўтказилди.

2006 йилда ўтказилган олий таълим муассасалари аттестациясининг якуний таҳлилий натижаларига кўра 10 та олий таълим муассасаси бўйича 72 та таълим йўналиши, 144 та магистратура мутахассислиги аттестацияга жалб қилинди. Улардан 57 таълим йўналиши (79,2%) ва 144 та магистратура мутахассислиги (90,3%) аттестациядан ўтди, яъни 15 та таълим йўналиши ва 14 та магистратура мутахассислиги аттестациядан ўтмади. 9 та олий таълим муассасаси “Аттестациядан ўтди” деб эътироф этилди.

2007 йил бўйича бу кўрсаткичлар қуйидагича: 15 та олий таълим муассасаси бўйича 158 та таълим йўналишлари, 135 та магистратура мутахассислиги аттестацияга жалб қилинди. Улардан 127 та таълим йўналиши (80,4%) ва 127 та магистратура мутахассисликлари (94,1%) аттестациядан ўтди, яъни 31 та таълим йўналиши ва 8 та магистратура мутахассислики аттестациядан ўтмади. 14 та олий таълим муассасаси “Аттестациядан ўтди” деб, 1 таси (Қарши давлат университети) “Аттестациядан шартли ўтди” деб эътироф этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 39-бандида қўйилган вазифаларни бажариш юзасидан олий таълим муассасалари аттестацияси жараёнида аниқланган камчилик ва нуқсонларнинг бартараф этилиши бўйича чора-тадбирлар режаларининг бажарилишини жойида назорат қилиш ишлари бажарилди. Ушбу Низомнинг 34-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат авиация институти, Тошкент молия институти ва Самарқанд давлат тиббиёт институтининг аттестациядан ўтмаган таълим йўналиши ва магистратура мутахассисликлари қайта аттестациядан ўтказилди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сонли “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тасарруфидаги 31 та ва Халк таълими вазирлиги тасарруфидаги 16 та малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасаларида тезкор текширув ўтказилди ва натижалари умумлаштирилди. Бунда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларида Давлат талабларининг ўкув жараёнига жорий этилиши, профессор-ўқитувчиларнинг касб малакаси даражасининг Давлат талабларига мувофиқлиги, илмий –педагогик кадрлар салоҳияти ва улар фаолияти самарадорлиги, ўқув-тарбия жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларининг жорий этилиши, моддий-техник, ўқув-лаборатория таъминоти, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиш ҳолати ўрганилди. Таҳлил бўйича хулосалар ва таклифлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сонли “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича Давлат тест маркази томонидан амалга ошириладиган тадбирлар режасида Бўлимга юклатилган вазифаларни бажарилишини таъминлаш мақсадида 2006-2007 ўқув йилида 25 та олий таълим муассасаларида ўтказилган аттестация натижалари ва аттестацияга жалб қилинмаган барча таълим муассасаларида магистратурага қабул қилиш параметрлари (меъёрий хужжатлар, илмий-педагогик салоҳият, моддий-техника база билан таъминланганлиги) бўйича ҳолат ўрганилди ва таклифлар берилди.

 


 

ОТМ Dаvlаt аkkrеditаtsiyasidаn o`tgаn оliy tа`lim muаssаsаlаri

07.04.2010


 

Таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш технологияси

ОТМлари такдим этадиган аттестация хужжатлари

Олий таълим муассасаси магистратура мутахассислигини аттестациядан ўтказиш мезонлари

Saytni ishlab chiqarish «Фантасмагория», 2007
© 2003—2008 DTM, O'zbekiston, Toshkent
Tеlеfоnlаr: (+998 71) 235 19 14      

E-mail: info@dtm.uz

Топ рейтинг www.uz